Дастлабки маълумотларга кўра, бир киши ҳалок бўлган.
“Бугун Қирғизистон Республикасининг Бишкек шаҳридан 40 километр узоқликдаги қорли ҳудудида сайёҳлар тоғ кўчкисида қолган. Жабрланувчилар орасида тўрт нафар Қозоғистон фуқароси бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, бир киши ҳалок бўлган”, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ҳалок бўлган одамнинг фуқаролиги аниқлаштириляпти.
Жабрланганлар орасида россиялик сайёҳлар ҳам мавжуд бўлиб, Қозоғистон ИИВ Фавқулодда вазиятлар қўмитаси уларни эвакуация қилиш учун вертолёт юбориш масаласини кўриб чиқяпти.