...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дэвид ва Виктория Бекхэмлар яна можаро марказида


08:48, 17.03.2017 Шоу-бизнес
 4 351

Собиқ футболчининг маъмури Симон Оливейра томонидан бошқариладиган “Doyen Global” сервери хакерлар ҳужумига учраб, қатор ёзишмалар оммага ошкор бўлди.

Ўтган йили машҳур жуфтлик ўртасидаги муносабатларга дарз кетгани, уларнинг ажрашиш арафасида турганликлари ҳақида хабарлар тарқалганди.
 
Орадан кўп ўтмай, Бекхэмлар оиласидаги ажрим билан боғлиқ гап-сўзларга ойдинлик киритиш, улар ҳақида турли тасдиқланмаган мақоллаларни чоп этаётган нашрларни огоҳлантириш мақсадида, Бекхэмнинг расмий вакили ОАВга берган интервьюсида, журналистларнинг барча саволларига қисқача қилиб, “Бу гап-сўзларда заррача ҳақиқат йўқ. Ажрим борасидаги ёлғонларни тўқиб чиқарган одам галлюциноген гиёҳванд моддаларни истеъмол қиладиганга ўхшайди. У ақлини йиғиб, реал ҳаётга қайтиши керак”, деб жавоб берганди.
 
Шундан сўнг бу мавзудаги мақолалар камайди. Бироқ, айни вақтда эски мавзу яна жонланди.
 
Бироз аввал, собиқ футболчининг бош маъмури Симон Оливейра томонидан бошқариладиган “Doyen Global” сервери хакерлар ҳужумига учради. Хакерлар ҳужуми оқибатида Бекхэм ва Оливейра ўртасидаги ёзишмалар омма учун очиқланди. Бу ҳақда “Newspotok.ru” хабар қилди.
 
Улар ўзаро ёзишмаларида, асосан, иш борасидаги масалаларни муҳокама қилишган. Бироқ, хакерларни кўпроқ Дэвиднинг ҳайрия ишлари ва рицарлик унвони борасидаги гаплар қизиқтирган кўринади.
 
Гап шундаки, 2014 йили Дэвид Бекхэм Елизавета II қўлидан рицарлик унвонини олиши лозим эди. Бироқ ҳайрия ишлари етарлича амалга оширилмаганлиги сабабли, у ушбу унвонни ололмади.
 
Хакерлар томонидан ошкор этилган ёзишмада, Дэвид пулларини кимдир ва нима учундир ҳавога совуриш ниятида эмаслиги, рицарлик унвони эса уни умуман қизиқтирмаслиги ҳақида ёзган.
 
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ёзишмаларда Дэвид ва Викториянинг ростмана ажрашаётганликлари ҳақидаги сўзлар ҳам борлиги хабар қилинмоқда.
 
Америка оммавий ахборот воситаларида Виктория Бекхэм Дэвиднинг почтасидаги қатор молиявий ҳужжатларни ўқиган ва турмуш ўртоғи билан ажрашишга қарор қилгани айтилмоқда.
 
Бироқ Бекхэмларнинг расмий вакили яна бир бор бу борадаги гаплар ёлғон эканини билдириб, ОАВ берган маълумотни тасдиқламади. Бекхэмларнинг ўзидан ҳам бирор расмий хабар чиқмади.
 
Маълумот учун, жуфтликнинг турмуш қурганига 18 йил тўлди. Шу муносабат билан, улар 4 нафар фарзанди гувоҳлигида никоҳ вақтида келин ва куёв бир-бирига берадиган ваъдаларини айтиб, онт ичишди. Бу эса ажрим борасидаги фикрлар миш-миш эканидан далолат бермоқда. 
Умида Якубова

Теглар:Бекхэм Хакер Ажрим 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!