Ўз саломатлигини мустаҳкам сақлаб туриш, иш унумдорлигини ошириш ва муҳими, бахтли бўлиш учун нима қилиш керак?
Ўз саломатлигини мустаҳкам сақлаб туриш, иш унумдорлигини ошириш ва муҳими, бахтли бўлиш учун нима қилиш керак? Бу саволга 8 та жавобимиз бор. Асосийси уларни эрталабки соат 8 дан аввал бажариш зарур.
1. Эрта уйғониш. Камида 7 соат ухлаш!
Уйқу инсон организми учун сув ва егулик каби зарур эканлигини тан олайлик. Турли тантана, байрам кечалари ёки қизиқарли сериалга уйқу вақтини қурбон қилиш ярамайди. Ўртача 7 соатлик уйқу инсоннинг сезгирлигини оширади, зарарли одатларга қарамликни пасайтиради ва тушкунликдан ҳалос этади.
2. Спорт билан шуғулланиш
Эрта тонгдан ҳовлида югуруш, йога машқларини бажариш, сакраш ва турникда осилиш кун давомида тетик юриш учун ёрдам берадиган энг самарали усул. Эрталаб дўстингиз ёки бирор ҳамроҳингиз билан югуришни режалаштирсангиз, уйғонишингиз ҳам осон кечади.
3. Бир стакан сув ичиш
7 соатлик уйқудан сўнг инсон танаси бироз қуриб қолади. Бу эса чарчоқни юзага келтиради. Эрталаб 1 стакан сувни қисқа вақт ичида ичинг. Агар сув камлик қилса, яна бир стаканни тезлик билан ичишингиз мумкин.
4. 30 грамм оқсил истеъмол қилиш
Эрталаб уйғонганингиздан 30 дақиқа ўтиб, 30 гр оқсил тановвул қилишга одатланинг. Бунинг учун эрталаб 2-3 та тухум, гўшт ёки сосиска истеъмол қилишингиз мумкин. Шунингдек, творог ҳам оқсил манбаи ҳисобланади.
5. Салқин сувда чўмилиш
Чиниқиш инсон учун ҳам жисмонан, ҳам руҳан соғломлаштиради. Шу сабаб салқин ҳароратли сувда чўмилиш орқали юрак-қон томир ва ҳазм қилиш тизимлари фаоллашади. Шунингдек, 2007 йилда ўтказилган тадқиқотлар хулосасига кўра, доимий тарзда салқин сувда чўмилиш депрессиядан ҳалос бўлишнинг энг самарали усули эканлиги айтилган.
6. Китоб ўқиш ёки аудиокитоб эшитиш
Эрталаб камида 10 дақиқа китоб учун вақт ажратинг. Ана шунда кечқурун чироқ ёруғида китоб ўқигандан кўра, эрталаб қуёш нури остида мутолаа қилиш тубдан фарқ қилишини ўзингиз ҳам сезасиз.
7. 5 дақиқа медитация билан шуғулланинг
Медитацияни диққатни жамлаш ва онгни ҳамда руҳиятни чиниқтириш деб тушуниш зарур. 5 дақиқалик медитация стресга қарши курашишда самарали таъсир этади, ҳис-туйғуларга берилмасдан, оқилона ҳаракат қилишга ёрдам беради.
8. Кунлик режани тузиш
Кун давомида қиладиган вазифалар ва юмушларни режалаштириш учун 5 дақиқа ажратинг. Бу эса кейинчалик вақтингизни тежашга ёрдам беради.