...
МЕНЮ
ONLINE TV

Европа эътирофи: Ўзбекистон силга қарши кураш бўйича юқори ўринда


15:23, 12.09.2017 Жамият
 2 721

12 сентябрь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 67-сессиясида Соғлиқни сақлаш вазири маъруза қилди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов раҳбарлигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Венгриянинг Будапешт шаҳрида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европа минтақавий бюросининг 67-сессиясида иштирок этиш учун жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
 
ЖССТ сессияси 11–14 сентябрь кунлари давом этади. Бугун, 12 сентябрь куни Соғлиқни сақлаш вазири сессияда маъруза қилди.
 
Алишер Шадмонов ўз маърузасида “Саломатлик–2020” сиёсатини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон тиббиётида олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида алоҳида тўхталиб ўтган.
 
Вазир 2012 йилда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюросининг 53 та аъзо давлати қаторида Ўзбекистон ҳам “Саломатлик–2020” стратегиясини қўллаб-қувватлагани, айни дамда унинг мавжуд тўрт устувор йўналиши бўйича тизимили чора-тадбирлар олиб борилаётгани, Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш, таълим соҳаларини тубдан ислоҳ қилиш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, атроф-муҳитни муҳофаза этиш ва экологияни асраб-авайлаш масалалари Президент бошчилигида янги босқичга кўтарилганини айтиб ўтди.
 
Давлат бюджети ҳисобидан болаларни ўн иккита хавфли касалликка қарши эмлаш тақвими режали ташкил этилгани катта аҳамиятга эга.
 
Ўзбекистонда халқаро анжуманда муҳокама этилаётган долазарб масалалардан бири сил касаллигини даволаш бўйича юқори натижаларга эришилмоқда, хусусан, сил касалликларини даволаш самарадорлиги бугун 87 фоизга етказилди.
 
Жаҳонда ушбу кўрсаткич 85 фоиз эканини инобатга олсак, натижа кўлами янада яхшироқ англашилади.
 
ЖССТ маълумотига кўра, Ўзбекистон Республикаси фтизиатрия хизмати Европа ҳудудидаги 53 мамлакат орасида кучли учталикдан ўрин олган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:ЖССТ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Саломатлик-2020 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар