...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тиббиёт соҳасидаги ҳақли эътирозлар қандай ҳал этилади?


19:16, 20.10.2017 Саломатлик
 3 575

Алишер Шодмонов: “Энди хонада ўтириб, ҳисобот ва рақамларга таяниб иш кўришимиз мумкин эмас. Бундай ишлаш мезони халқни қониқтирмайди!”.

18 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, сифатли дори-дармон билан таъминлаш борасидаги ислоҳотлар таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказилгани барчангизга маълум.
 
Йиғилишдан сўнг Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдан ташқари Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди ва унда тизим тасарруфидаги барча бошқарма вакиллари, бундан ташқари,  илмий текшириш институтлари ҳамда ихтисослаштирилган тиббиёт марказ директорлари иштирок этди.
 
Йиғилиш соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов раислигида ўтказилди ва у маъруза билан чиқиш қилди.
 
“...Барчамиз гувоҳи бўлиб турибмиз, шу ўтган қисқа вақт ичида Президентимиз тиббиёт ходимлари билан 4 маротаба учрашув ўтказди. Ушбу йиғилишларнинг ҳар бирида барчамизни ўйлантираётган, халқимизнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган долзарб масалалар кўтарилди” дейди соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ўз маърузасида.
 
“Хусусан, куни кеча бўлиб ўтган йиғилиш олиб борилган ислоҳотлар ва уларнинг таҳлилига бағишланди. Тўғри, ҳаракатларимиз натижасиз кетмади. Халқимизнинг саломатлик кўрсаткичларида ишимиз самараси кўринмоқда. Аммо энди хонада ўтириб, ҳисобот ва рақамларга таяниб иш кўришимиз мумкин эмас. Бундай ишлаш мезони халқни қониқтирмайди. Фаолиятимизнинг баҳосини халқимиз бериши керак. Мана шу тизим бизнинг ҳақиқий юзимиз — ишимизнинг кўзгуси бўлади” деб қўшимча қилди соғлиқни сақлаш вазири.
 
Ҳайъат йиғилиши давомида мурожаатлар билан ишлаш, ижро интизоми, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болалик муҳофазаси, тиббиётнинг хусусий секторини ривожлантириш каби долзарб масалалар танқидий таҳлил қилинди.
 
Йиғилиш якунида жойларда аҳоли саломатлигини янада яхшилаш, ҳар бир оилага кириб бориш ва мулоқот ўрнатишга қаратилган ишларни тизимли ташкил қилиш борасида муҳим вазифалар белгиланди.  
Улуғ БЕК

Теглар:Шавкат Мирзиёев Соғлиқни сақлаш тизими Репродуктив саломатлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!