Ирина Шоҳназарова ижтимоий тармоқлар орқали кишиларни “ноқонуний намойиш”га чорлаган.
Лекин, бу фожеа атрофидаги гап-сўзлар ҳали тўхтагани йўқ.
Жумладан, Тошкент ИИББ Тергов бўлими бошлиғи Дониёр Тошхўжаев пойтахтдаги коллежда бўлиб ўтган жанжал натижасида оламдан ўтган Жасур Иброҳимов ҳимояси учун “берухсат намойиш” ўтказгани учун Ирина Шоҳназарова 15 суткалик ҳибсга олинганини айтиб ўтди.
Жасур Иброҳимовнинг вафотидан сўнг жиноятчилар жазоланиши юзасидан ижтимоий тармоқлар орқали одамларни намойишгага чақирган Ирина Шоҳназарова 15 ноябрь куни ҳибсга олинган.
Иринага Маъмурий жавобгарлик кодексининг 201 (Йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш), 202-моддалари (Рухсат этилмаган йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ва намойишлар ўтказиш учун шароитлар яратиш) қўлланиб, унга 15 суткалик қамоқ ва энг кам иш ҳақининг 50 баробари (қарийб 7 ярим миллион сўм) миқдорида жарима солинган.
Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ 2017 йилнинг 26 сентябрь куни рухсатсиз намойиш ўтказгани учун Мария Головко ҳам Маъмурий жавобгарлик кодексининг 201, 201-1, 202-моддалари асосида айбланиб, 10 суткалик қамоқ ва энг кам иш ҳақининг 60 баробари (қарийб 9 миллион сўм) миқдорижа жарима тўлашга ҳукм қилинганини билдирди.
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаевга Ирина Шоҳназарова ва Мария Головко ўз айбларига иқрор бўлиб бундан кейин қонунга риоя этганликларини айтиб ўтган.