...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олий Лига. Чемпион номи маълум бўлди


17:20, 19.11.2017 Спорт
 3 246

Ўзбекистон Олий Лигаси якунланишига яна бир тур қолди, аммо муддатидан аввал чемпион кимлиги маълум бўлди.

Бугун, 19 ноябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасининг 29-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
 
Эътиборлиси, мазкур турда Олий Лиганинг 2017-йилдаги чемпиони номига аниқлик киритилди.
 
Унга кўра, Самарқанднинг “Динамо” клубини сафарда йирик ҳисобда мағлубиятга учратган Тошкентнинг “Локомотив” клуби кетма-кет иккинчи марта чемпион Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди.
 
“Локомотив” бунгача 2016 йилда илк бора Ўзбекистон чемпиони бўлганди. 2013, 2014 ва 2015 йилларда  эса Ўзбекистон чемпионати кумуш медалларига эга чиққан.
 
2012 йилда бронза медалларини ўзиники қилган. Шунингдек, “темирйўлчилар” икки карра (2014, 2016 йиллар) Ўзбекистон кубоги соҳиби саналишади.
 
Бундан ташқари, Қаршидаги “Марказий” стадионда “Насаф” ва “Пахтакор” жамоалари ўртасида кумушь медаллар учун баҳс ҳам поёнига етди.
 
Ушбу ўйинда “Насаф” ўз мухлисларининг қўллаб-қувватлашлари ёрдамида “Пахтакор”ни йирик 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, кумуш медаль ва Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини муддатидан олдин нақд қилишга улгурди.
 
Қўшимчасига, қаршиликлар ўз тарихларида иккинчи марта Ўзбекистон вице-чемпиони номига сазовор бўлишди.
 
Қуйида 29-тур натижалари билан тўлиқ танишишингиз мумкин.
 
Олий Лига, 29-тур.
 
“Нефтчи”-“Машъал” —  2:1.
Голлар: Муйдин Мамазулумов (7), Авазбек Ўлмасалиев (51), Шахзод Шаймонов (13).
 
“Қизилқум”–“Металлург” —  2:1.
Голлар: Миржалол Қосимов (7), Артур Геворкян (70) - Муҳаммаджон Султонов (63).
 
“Олмалиқ”–“Навбаҳор” —  2:1.
Голлар: Санжар Риҳсибоев (13), Игорь Йелич (89, пенальти) - Остон Ўрунов (90).
 
“Сўғдиёна”–“Қўқон-1912” 2:1.
Гол: Умид Қодиров (64, 90) - Мурод Холмуҳаммедов (28, пенальти).
 
“Бунёдкор”–“Бухоро” 3:0.
Голлар: Гадоев (11, 56), Қобилов (61).
 
“Насаф”–“Пахтакор” 4:0. 
Голлар: Абдухолиқов (43), Черан (60, пенальти, 90), Абдураҳимов (77).
 
“Динамо” (Самарқанд) – “Локомотив” (Тошкент) 1:5.
Голлар: А.Ораховац (32) - М.Бикмаев (8, 18, 86), Шоаҳмедов (57), Машарипов (77).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Олий Лига 29-тур Насаф Локомотив Пахтакор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!