Воқеа телефон рақамнинг бировга бериб юборилиши натижасида юз берган.
2017 йил 18 ноябрь куни соат тушдан сўнг Тошкент вилояти Тошкент туманида истиқомат қиладиган, Маиший хизмат ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежи сўнгги босқич ўқувчиси ўзининг қўшнисига пичоқ билан тан жароҳати етказди.
Қўшниси билан юзага келган жанжалда коллеж ўқувчиси ошхона пичоғи билан унинг қорнига зарба беради, натижада эса 47 ёшли фуқаронинг соғлиғига зарар етади.
Тошкент вилояти ИИБ тергов сири боис исмларни ошкор этмади.
Лекин, воқеа қўшнининг ўқувчининг телефон рақамини учинчи кишига бергани ортидан келиб чиққан.
Ҳозирда, жабрланувчи оғир тан жароҳати олган ва шифохонага олиб борилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши очилиб тезкор тергов-суриштирув ишлари бошлаб юборилган.

Сиёвуш Тўрахўжаев