...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рамзан Қодиров Ойбек Турсунов ҳақида ёзди


16:38, 19.11.2017 Жамият
 9 913

Рамзан Қодиров: Сизнинг Чеченистонда қўрғонингиз бор.

Instagram ижтимоий тармоғида дастлаб Рамзан Қодиров, ўзининг отаси Аҳмадҳожи Қодировнинг дўстлик ришталарини ўрнатиш ва уни мустаҳкамлашга ундовчи ҳадисларни айтиб берганини ёдга олган.
 
Ушбу хабарда Чеченистон президенти Ўзбекистонга қилган ташрифини ҳам алоҳида эслаб ўтган ҳамда сафар чоғида ўзига ажойиб дўст ва биродор орттирганини таъкидлаган.
 
Жумладан Рамзан Қодиров Ойбек Турсунов билан танишгани ҳақида эсларкан, Ойбек билимли, тартибли, хушмуомала ва камтарин йигит деб эслаган.
 
Шунингдек Қодиров – Ойбекнинг менга давлат миқёсида фикрлаши, Ўзбекистон келажагига қатъий ишончи ёқди деб таъкидлаган.
 
Рамзан Қодиров Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “жамоаси” ҳақида гапириб, сараланган ва ҳамфикрли ёшлардан иборат жамоага эга дея фикр билдирган.
 
У ўз саҳифасида, гарчи Самарқанд ва Бухородагидек ош Чеченистонда тайёрланмасада, ўзларининг ажойиб миллий таомлари билан меҳмон қилиши ҳақида ҳам ёзган.  
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Рамзан Қодиров Ойбек Турсунов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар