...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ислом маданияти маркази энди Ислом цивилизацияси маркази деб аталади


21:30, 01.09.2017 Жамият
 3 185

Шавкат Мирзиёев Ҳазрати Имом мажмуси таркибида қад росталаши режалаштирилаётган Ислом маданияти маркази номини Ислом цивилизацияси маркази, деб ўзгартириш таклифини билдирди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев бугун, 1 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Имом мажмуасига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик. Президент бу ерда Ислом маданияти маркази лойиҳаси билан танишди.
 
Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 21 апрель куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманига ташрифи чоғида Имом Термизий жоме масжидини реконструкция қилиш бўйича топшириқ берган ва Ҳазрати Имом (Хастимом) мажмуасида Ислом маданияти марказини ташкил этиш таклифини билдирган эди.
 
Шавкат Мирзиёев Ҳазрати Имом мажмуси таркибида қад росталаши режалаштирилаётган Ислом маданияти маркази номини Ислом цивилизацияси маркази, деб ўзгартириш таклифини билдирди.
 
Айни дамда мажмуада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 23 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Теглар:Ислом маданияти маркази Ислом цивилизацияси маркази Ҳазрати Имом 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар