...
МЕНЮ
ONLINE TV

Афғонистон Президенти Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилди


11:20, 05.12.2017 Жамият
 2 547

Ашраф Ғани Мўйи Муборак мадрасасида сақланаётган Усмон мусҳафи ва бошқа тарихий-маърифий ёдгорликларни катта қизиқиш билан кўрди.

Аввалроқ, Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани 4 декабрь куни Тошкентга ташриф буюргани ҳақида хабар қилган эдик.



Шунингдек, бугун 5 декабрь куни Афғонистон Президенти Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюргани хабар қилинган эди.
Бундан ташқари Ашраф Ғани Тошкентдаги Ҳазрати Имом (Хастимом) мажмуасига ташриф буюрди.



ЎзАнинг хабар қилишича, Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Мўйи Муборак мадрасасида сақланаётган Усмон мусҳафи ва бошқа тарихий-маърифий ёдгорликларни катта қизиқиш билан кўрди.

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ислом динини ўрганиш, унинг асл инсонпарварлик моҳиятини тарғиб этиш борасида олиб борилаётган ишларга юксак баҳо берди.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Ашраф Ғани Абдулла Арипов Тошкент Ҳазрати Имом (Хастимом) мажмуаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар