...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алмазбек Атамбоев Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти бўлганидан кейинги ўзгаришлар ҳақида гапирди


21:12, 01.09.2017 Жамият
 3 337

“Миллий байрам – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик куни муносабати билан самимий тилакларимни қабул қилгайсиз”, деб бошланади мактуб.

Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёевга табрик мактубини йўллади.
 
Унда шундай дейилади:
 
“Миллий байрам – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик куни муносабати билан самимий тилакларимни қабул қилгайсиз.
 
Сиз давлат раҳбари сифатида фаолият бошлаганингиздан буён халқларимиз ўртасида асрлар давомида шаклланган дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари янги босқичга кўтарилганини чуқур мамнуният билан қайд этаман. Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик бундан буён ҳам ривожланиб, мазмун жиҳатдан бойиб бораверади.
 
Фурсатдан фойдаланиб, Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, давлат раҳбари сифатидаги фаолиятингизда мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва улкан муваффақиятлар, қардош Ўзбекистон халқига тинчлик, эзгулик ва фаровонлик тилайман”.
 
Маълумот учун, бундан аввал Президент Шавкат Мирзиёевга Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин, Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Россия Федерацияси президенти Владимир Путин, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш табрик мактубларини йўллаган эдилар.

Теглар:Алмазбек Атамбоев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар