Орамизда фильмни томоша қилишга улгурмаганлар ва бундан афсусланаётганлар талайгина. Таҳририятимизга бўлган кўплаб мурожаатларни инобатга олган ҳолда дастурни сайтимиз орқали тақдим этамиз.
Ҳар йили 30 январь куни ғойибона бўлса-да Ислом Каримовга узоқ умр тилардик, кўп йиллар юртимизга бош бўлишини Яратгандан сўрар эдик. Уни бергани учун шукрона айтардик.
Бошимизга не тушишидан қатъи назар Юртбошига суянардик. Тинчлигимизни бус-бутунлигича унга ишонгандик. Келажакка ҳам катта умид билан боқардик. Шаҳдам қадам ташлашни ўргатган ҳам, ҳеч кимдан кам бўлмаганмиз, кам бўлмаймиз, деб юрагимизга учқун ташлаган ҳам Ислом Каримов эди. Кун келиб у бизни тарк этишини ўйлашга ҳам қўрқардик, гўё Яратган уни бир умрга боғлаб бериб қўйгандек...
Афсус... Президент Ислом Каримовнинг умри меҳнатда, заҳматда ўтди. Роҳатини эса кўпроқ биз кўрдик, кўраяпмиз. У нақадар одил раҳбар, буюк давлат ва сиёсат арбоби, донишманд инсон бўлганини балки англадик, балки йўқ.
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич таваллуд топган кун муносабати билан 30 январь куни “MY5” телеканалида “Ислом Каримов Мустақил Ўзбекистон асосчиси” номли фильми эфирга узатилиши ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Фирдавс Абдухолиқов бошчилигида суратга олинган мазкур ҳужжатли фильм бутун Ўзбекистон халқини тезевизор қаршисига муҳрлади.
Орамизда фильмни томоша қилишга улгурмаганлар ва бундан афсусланаётганлар талайгина. Таҳририятимизга бўлган кўплаб мурожаатларни инобатга олган ҳолда дастурни сайтимиз орқали тақдим этамиз.