“Халқаро конференция болалар ижтимоий инклюзияси соҳасидаги ўзбекистонлик ва чет эллик мутахассислар орасида мулоқот ва малака алмашинувига яхши имконият яратиб беради”, дейди Лола Каримова-Тилляева.
“Ижтимоий инклюзия – маълум бир гуруҳнинг жамиятга уйғунлашуви тушунчасини англатади. Мазкур тушунча имконияти чекланган ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларга нисбатан уларга ўзга болалар қаторида жамият ҳаётида тўлақонли иштирок этиши учун шароит яратиб бериш ҳамда уларнинг ташқи муҳит билан уйғунлашуви ва ижтимоийлашуви жараёнида тўғаноқ бўлувчи вазиятларни олдини олиш ва ҳал этиш маъносида қўлланилади.
Халқаро конференция болалар ижтимоий инклюзияси соҳасидаги ўзбекистонлик ва чет эллик мутахассислар орасида мулоқот ва малака алмашинувига яхши имконият яратиб беради”, дейди Лола Каримова-Тилляева.
Маълумот берилишича, халқаро конференция доирасида умумий ва секция йиғилишлари, давра суҳбатлари, постер тақдимотлар ва мастер класслар бўлиб ўтади. Уларда халқаро экспертлар томонидан педагоглар, тиббиёт ходимлари, психологлар, ҳуқуқшунослар, ижтимоий соҳа вакиллари ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари вакиллари учун хатар гуруҳидаги болалар билан ишлаш, уларни ҳимоя қилиш, ушбу болаларнинг таълим-тарбияси ва ривожланиши борасидаги замонавий методикалар хусусида сўзлаб берилади.
Халқаро конференция “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар фонди ва Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим, Соғлиқни сақлаш, Меҳнат вазирликлари, Тошкент шаҳар ҳокимияти, шунингдек, ЮНИСЕФ ва ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари, “Камолот” ЁИҲ кўмагида ташкил этилмокда
Конференция ишида 200 га яқин маҳаллий ва хорижий мутахассислар, жумладан, Ўзбекистоннинг вазирлик ва идоралари, ЮНИСЕФ, ЮНЕСКО, БМТнинг Тараққиёт дастури каби халқаро ташкилотлар вакиллари, дипломатик корпус, шунингдек, Белоруссия, Германия, Исроил, Ирландия, Испания, Италия, Россия ва Қозоғистон каби давлатлардан экспертлар иштирок этадилар.
Лола Каримова-Тилляева бир неча йиллардан буён турмуш ўртоғи Темур Тилляев билан биргаликда кўплаб хайрия лойиҳаларини амалга ошириб келади. “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар фонди ота-она қарамоғисиз қолган болаларга ёрдам қўлини чўзиш билан шуғалланса, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази имконияти чекланган болажонларнинг жамиятда ўз ўрнини топиши, бошқалардан ажралиб қолмаслигида кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда. Каримова-Тилляева ўз фаолиятидаги навбатдаги муваффиятли режалари ҳақида сўз очар экан, “ Конференция натижалари имконияти чекланган ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларнинг ижтимоий интеграцияси тизимини такомиллаштиришга катта ҳисса қўшади, деб умид қиламан”, деб ёзади.