Юк автомобили ичидаги 70 кишининг 45 таси вафот этган
Кеча, 28 январь куни Мадагаскарда янги турмуш қурган ёшларнинг ҳаётига зомин бўлган даҳшатли ЙТҲ юз берди.
Келин-куёв ҳамда тўйда иштирок этиш учун келган 70 нафар меҳмонни олиб кетаётган катта юк машинаси кўприк устидан кетаётиб, номаълум сабабга кўра, Анжозоробе шаҳридаги Мананара дарёсига қулади. Бу ҳақда “Vesti-ukr.com” хабар қилмоқда.
Фалокат натижасида 45 киши, ҳусусан 9 нафар болалар, 27 аёл ва 9 нафар эркак вафот этди. Афсуски, улар орасида келин ва куёв ҳам бўлган. Яна 24 киши турли даражадаги тан жароҳатларини олиб шифохонага етказилган.
“Келин ва куёв ҳам юк автомобили ичида бўлишган. ЙТҲнинг асосий сабабини билмаймиз, чунки ҳайдовчи ҳам оламдан ўтган. Меҳмонларнинг аксарияти чўкиб кетишган”, дейди ҳуқуқ тартибот органи вакили.
ЙТҲ юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Умида Якубова