...
МЕНЮ
ONLINE TV

Инклюзив таълим: Уларнинг ҳам таълим олишга ҳаққи бор


18:50, 02.08.2016 Жамият
 4 673

2007 йилдан бугунги кунга қадар 1 ёшдан 18 ёшгача бўлган 7500 нафардан ортиқ жисмонан ва ақлан заиф бўлган болалар Республика болалар ижтимоий мослашуви марказидан ёрдам олади.

Республика болалар ижтимоий мослашуви марказида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқининг “Ўзбекистонда алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим” қўшма лойиҳаси ижроси доирасида эришилган натижаларга бағишланган брифинг бўлиб ўтди

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази директори В.Алимова, “Ўзбекистонда алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим” лойиҳаси раҳбари, халқаро эксперт С.Алишаускиене ва бошқалар Ўзбекистонда алоҳида эҳтиёжли болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга тиббий, психологик ва педагогик ёрдам кўрсатиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий база яратилгани ва такомиллаштирилаётганини таъкидлади. 2004 йилда ташкил этилган Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази ушбу соҳада амалга оширилаётган дастур ва лойиҳаларнинг фаол иштирокчиларидан биридир. Ўтган давр мобайнида марказ томонидан 11 минг нафардан зиёд болага зарур тиббий-ижтимоий, ҳуқуқий ва маслаҳат ёрдами кўрсатилди.
 
Лойиҳа доирасида 800 нафардан ортиқ алоҳида эҳтиёжли бола умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларига бириктирилгани қайд этилди. Уларга инклюзив таълим бўйича ўқув курсини тамомлаган малакали педагоглар сабоқ бермоқда. Тошкент, Самарқанд, Наманган, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида 5та тажриба-ресурс маркази ҳамда 30та тажриба мактаби ва мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсатмоқда. 

Марказнинг Тошкент вилояти бўйича ҳудудий эксперти Д.Тўлаганованинг таъкидлашича, инклюзив таълимни ривожлантиришда ресурс марказлари муҳим ўрин тутади. Марказлар мутахассислари тажриба мактаби ва мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини мониторинг қилиш, ўқувчиларнинг дарсларни ўзлаштириши ва хулқини баҳолаш, услубий маслаҳат ёрдами кўрсатиш, керакли босма ва услубий қўлланмалар тарқатиш мақсадида мазкур муассасаларга бориб, учрашувлар ўтказмоқда. 
 
Маълумот учун, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Лола Каримова-Тилляева томонидан 2004 йилда имконияти чекланган болаларга педагогик, юридик, ижтимоий соҳаларда, диагностика, ортопедик ва неврологик даволаш ҳамда реабилитация бўйича ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган.


 
2007 йилдан бугунги кунга қадар 1 ёшдан 18 ёшгача бўлган 7500 нафардан ортиқ жисмонан ва ақлан заиф бўлган болалар (болалар церебрал фалажи, психик ва нутқий ривожланишида нуқсони бўлган, аутизм, Даун синдроми, гиперактивлик, остеогенез, микроцефалия, гидроцефалия касалликларига чалинган болалар) Марказда ёрдам олдилар.

Теглар:Инклюзив таълим Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Лола Каримова-Тилляева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар