Янги ноодатий транспорт воситасидан мақсад йўл-транспорт ҳодисаларини камайтиришдан иборат.
Автобуснинг ташқи кўриниши тўрт ғилдирак устидаги фуникулерни эслатади. Унинг ичига 12 йўловчи сиғиши мумкин ва улардан ярми учун ўриндиқлар мавжуд.
Мазкур транспорт воситасининг тезлиги соатига 5-7 километрни ташкил этади. Уни синовдан ўтказиш учун Тоёсуна боғидаги майдон танланди. Бундай турдаги автобуслар оддий йўлда ҳозирча ҳаракатлана олмайди. Бунга сабаб қонунчиликда бундай автобус ҳаракати тўғрисидаги банд йўқ.
Синов пайтида автобус боғ бўйлаб ҳаракатланади ва 400 метрлик масофани беш дақиқа ичида босиб ўтади. Йўл ҳақи 200 йена (1.9 АҚШ доллари)ни ташкил этади. Ушбу ноодатий транспорт воситаси болалар ўртасида кенг фойдаланилиши тайин. Чунки, болалар учун 50 фоизлик чегирма бор.
Бундай автобусдан фойдаланишдан мақсад, йўл-транспорт ҳодисаларини камайтиришдан иборат. Маълумотларга қарганда, ҳайдовчисиз автобуслар Японияда 2020 йилдан бошлаб кенг ишлаб чиқарила бошланади.