Америкалик журналист ва фотограф Харрисон Форман 1959 йилда Ўзбекистонда меҳмон бўлганида Тошкентга келиб, хотираларини суратларга муҳрлаган экан.
Facebook.com ижтимоий тармоғи орқали Тошкент шаҳрининг тарихий суратларини мунтазам равишда жойлаштириб келадиган Vladimir Mikulitski Водители Ташкента гуруҳига Америкалик таниқли журналист ва фотограф Харрисон Форманнинг 1959 йилда Тошкентда туширган суратларини интернетга жойлади.
Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш керакки, Харрисон Форман журналист сифатида жаҳондаги энг машҳур ОАВлардан саналмиш New York Times газетасида ва National Geographic телеканалида фаолият юритган. Жаҳонгашта журналист фаолияти давомида дунёнинг кўплаб мамлакатларида бўлиб, у ерда туширган суратларини эълон қилиб борган.
Эътиборингизга марҳум журналист ва фотограф Харрисон Форманнинг 1959 йилда Тошкентда туширган суратларини тақдим этамиз. Бугунги кунга келиб Тошкент шаҳри кўчалари буткул ўзгача кўриниш касб этган бўлса-да, баъзи бинолар ва йўллар орқали суратларда шаҳарнинг қайси қисми тасвирланганини пайқаш қийин эмас.