...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдумўмин Ўтбосаров оламдан ўтди


12:38, 01.01.2016 Жамият
 6 256

Ўзбекистон халқ артисти Абдумўмин Ўтбосаров 31 декабрь куни оламдан кўз юмди.

Ўзбекистон халқ артисти, олий тоифали сухандон Абдумўмин Ўтбосаров 2015 йилнинг 31 декабрь куни 56 ёшда оламдан ўтди. Бу ҳақда марҳумнинг дўсти ва ҳамкасби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Муслимбек Йўлдошев facebook.com тармоғидаги шахсий саҳифаси орқали хабар берди. 

31 декабрь куни ТВ орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг Янги йил табригини ўқиб эшиттирган Абдумўмин Ўтбосаровнинг тўсатдан вафот этиши телетомошабинлар қаторида унинг дўстлари ва яқинларини ҳам эсанкиратиб қўйди. 

Абдумўмин Ўтбосаров 1960 йилнинг 24 апрелида туғилган эди. Диктор узоқ йиллардан буён "Ўзбекистон" телеканалининг дикторлар бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритиб келаётган эди.  

Марҳум 1 январь куни пешин номозидан сўнг Тошкентдаги "Минор" қабристонига дафн этилади. 

Qalampir.uz таҳририяти номидан марҳумнинг яқинлари ва оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. 

Теглар:Абдумўми Ўтбосаров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар