Бу бино дунёдаги энг баланд мажмуа саналар эди.
Бугун, 31 декабрь куни БААнинг Дубай шаҳрида жойлашган дунёдаги энг баланд бино саналмиш Бурж Ал Халифа мажмуаси жойлашган майдонда ёнғин чиқди. Тошкент вақти билан соат 23:10 да интернетдаги ижтимоий тармоқларда Дубайдаги Бурж Ал Халифа ёнаётгани ҳақидаги хабарлар ва олов ичида қолган бино тасвирланган суратлар тарқала бошлади. Маълумотларга қараганда ёнғин Бурж Ал Халифада эмас, балки унинг ёнидаги 63 қаватли The address downtown hotel меҳмонхонасида чиққан. Бинолар бир-бирига жуда яқин жойлашгани сабаб кўпчилик уни Бурж Ал Халифа билан адаштирган.
Ёнғин тафсилотларни тез орада тақдим этамиз.
Ёнғин тафсилотларни тез орада тақдим этамиз.