...
МЕНЮ
ONLINE TV

2015 йилнинг "ўғри" хонандалари


17:13, 02.01.2016 Шоу-бизнес
 11 545

Гапни гапир уққанга, деганларидек плагиат қўшиқлар ҳақида қанча ёзмайлик, ўғирланган қўшиқларни қанча қораламайлик натижа бўлмаяпти.

Кўплаб ОАВларда муштарийларнинг фикр ва мулоҳазалари асосида 2015 йилнинг энг хит қўшиқлари, энг оммалашган клип, энг яхши фильм, энг яхши хонандалар номи эълон қилинди. Биз бу рейтингларга бироз ўзгартириш киритишга ҳаракат қилдик. Биринчи бўлиб эътиборингизни “Йилнинг ўғри хонандалари”га қаратмоқчимиз. Демак, бировнинг меҳнати эвазига шуҳрат топганларнинг номлари билан танишинг.

“Ўғирликнинг нони қаттиқ, Баҳром!”

“Касални яширсанг, иситмаси ошкор қилади” деганларидек хонанда Баҳром Назаровнинг “Пари-пари” қўшиғи халқ орасида қанчалик оммалашмасин, бу қўшиқнинг асл ижрочиси бошқа хонанда эканини унутмаслик керак. Қўшиқ арманистонлик хонанда Сильва Акопяннинг “Норахарсик” номли қўшиғига икки томчи сувдек ўхшашлиги сизни ҳайрон қолдирмайдими? Ўғирлагандан кейин ортидан келадиган яхши гапни ҳам, ёмон гапни ҳам бирдай қабул қилишни билиш керак. “Пари-пари” Баҳром Назаровга қанча шуҳрат олиб келган бўлса, танқидлар ҳам ундан кам бўлгани йўқ.  

Дарвоқе, қўшиқни ўғирлаган хонанда клипга келганда узоқ бош қотиришни истамаган чоғи, клипнинг баъзи лавҳаларини ҳам аслидагидек қилишга урунибди.

“Маҳкамов ва Низомова ҳам ўғрилик курсисида”
“Кўза кунда эмас, кунида синади”, – деб шуни айтишмаса керак. Хонандалар Диёр Маҳкамов ва Азиза Низомова ойда-йилда бир қўшиқ айтганди. “Севгимиз” номли бу таронанинг тагини суриштирсак,  бу қўшиқ ҳам туркиялик хонандалар Рафет Эль Роман ва Эзо ижросидаги “Калбине сургун” номли қўшиқ бўлиб чиқди. Хонандалар турк қўшиқларидан бирортасини ўғирлаймиз деб ният қилишган экан, тингловчилар қулоғига етиб бормаган бошқа қўшиқни ими-жимида ўғирлаб айтишган-да эди, шунча дашномга қолишмасмиди...

“Дилшод Юнусов ҳам ишончни оқламади”
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файзнинг шогирди Дилшод Юнусов “Бошингда рўмол” номли қўшиғи орқали мухлислар эътиборига тушишга улгурганди. Унинг ширали овози қулоққа ўрнашиб бўлгач, хонанда “Заҳарча” номли қўшиқни мухлислар эътиборига ҳавола этди. Мазкур қўшиқ ҳазиломуз услубда бўлиб, унинг мусиқасида араб тилида куйланган “Ҳабиби”, “Салма, я, салама” қўшиқлари ва турк эстрадасининг машҳур юлдузларидан Тарканнинг “Дуду” қўшиғи мусиқасидан фойдаланилган. Балки хонанда ва қўшиқ муаллифлари буни плагиат санамас ва янгиликка қўл уриш, деб баҳолашар, бироқ мусиқашунослар тили билан айтганда, мусиқий асарлардан еттитадан ортиқ нота олиниши ўғирликдан бошқа нарса эмас. Шунинг учун бу борада Дилшод Юнусовни оқлай олмаймиз. Ёш ижодкорлар биринчи қадамларини ўғирлик йўли томон босмай, устози каби ижод қилса, мақсадга мувофиқ бўларди.

“Зоирбек, ҳафсалани пир қилдингиз”
Шоу-бизнесда дарров тилга тушиш осонми? Ҳа, бировнинг қўшиғини ўғирла, таниган ҳам танийди, тан олмаган ҳам... Хуллас, бу Зоирбек деганлари 2015 йилда “Дўст” деган жуда маъноли қўшиқ куйлаб чиқди, денг. Уни тинглаб, юраклар сел бўлиб оқди. Қўшиққа сел бўлиб оққан кўнгилнинг охири эса ўғирлик кўчаси бўлиб чиқди. Интернет қурғурнинг “айтишича”, бу қўшиқ “Берур” гуруҳининг “Брат” номли қўшиғидан ҳеч ўзгаришсиз, шундоққина ўғирланган. Зоирбекнинг фавқулодда машҳур бўлган бу қўшиғи одамлар тилига тушишининг асл сабаблари бошқа экан-да.

“Раҳимхон ҳамда Фарҳод ва Ширин бир қўшиқни ўғирлади”
“Юлдузлик касали” қурсин! Санъаткор ўз мавқеини бир ерда ушлаб туриш учун нималар қилмайди дейсиз? Ўзбек шоу-бизнесида ўғирлаб қўшиқ айтиш шунчалик урчиб кетганидан бир қўшиқни икки хонанда бирваракайига ўғирлаб чиқаётганига ҳам гувоҳ бўлиб турибмиз. Бунга мисол тариқасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон ва хонандалар Фарҳод ва Ширинни келтириш мумкин. Сардор Раҳимхоннинг “Санамжон” деб мақтангани ўғирланган қўшиқ бўлиб чиқди. Турк, рус, эрон, тожикларнинг қўшиқлари қолиб энди навбат форс қўшиқларга келибди.

Фарҳод ва Ширин эса бу қўшиқни Сардор Раҳимхон билан олдима-кетин ўғирлаб “Она тупроқ” деб куйлаб чиқди. Ватан ҳақидаги қўшиқни ҳам ўғирлаб куйлашга уялинг! Бошқа биров айтган қўшиқни меники, деб айтиб чиқишингиз адолатданми? Ким меҳнат қиладию, роҳатини ким кўради, мақтовини ким эшитади? Тўйбоп, ялла қўшиқларни ўғирлаб куйлашингизга кўз юмармиз, бироқ Ватанни ҳам бировнинг қўшиғи билан мадҳ этиб бўларканми?

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси раҳбарияти ўтган йили хориждан ўғирланган қўшиқлар асл  расмий  рухсатисиз радио ва ТВ эфирларида берилмаслигини маълум қилган эди. Шундай сўнг ўғирлаш бироз камайдию, минг афсуски, бутунлай барҳам топмади. “Ўзбекнаво” 2016 йилда плагиат қўшиқлар бўйича назорат жиловини бўшаштирмаса, келгуси йилларда бизнинг санъаткорларга ўғри тамғаси босилишига чек қўйилар, балки.

Теглар:Баҳром Назаров Диёр Маҳкамов Азиза Низомова Дилшод Юнусов Зоирбек Сардор Раҳимхон Фарҳод ва Ширин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Nuriddin
17:53 05.02.2016

Узлари биров яратган кушикни зурга айтишади-ю, аммо расмга тушишни котиришади. Узларини улар буюк санъаткор дееб хисобласа керак.


Barkamol
23:31 09.01.2016

Davlatimiz ayrim sa'natkorlarimizni 'znachok'larini (unvon) olib tashlasa ham bo'laveradi, shuni ishonch bn aytamanki, shu 1 o'rinda Sardor Rahimhon turadi. "Ota" deb ham o'g'irlik qiludi. Tupoy, otaniyam o'g'irlab aytadimi! Ertaga 'onam' deb o'g'irlab ayt, xalqni ishontirish uchun ozgina yig'lab ham qo'y. Nimaga Vodiy, yoki horazmni kuchli honandalari unvonsiz?, chunki ular shunaqa znachoklilaga o'hshagisi kelmaydi. Bular yurt taraqqiyotiga 1 gramm hissa qo'shmaydi, aksincha, tanazzulning yangicha yo'llarini o'lab topadi.


Kodirkulov Davron
13:20 09.01.2016

Sanamjonim S.Rahimxonnikini forschasi

**** Editors Note: Shu yerdan eshitishingiz mumkun marhamat!


Davron Kodirkulov
13:15 09.01.2016

Раҳимхон ҳамда Фарҳод ва Ширин бир қўшиқни ўғирлади” qo'shiq qo'yilmaganku qayerdan bilamiz qaysi honandadan o'g'irlaganini ismi qo'shiq nomini yozila orginalini


Davron Kodirkulov
16:34 07.01.2016

qani isbot audiosi bilan qo'yilar eshitaylik

****Editor's Note: Aynan qaysi qo'shiqni so'rayapsiz? Maqolada hammasi isboti bilan keltirilgan.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!