...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сардор Раҳимхон: “Ўзим ота бўлиб, кўзим янада очилди”


16:21, 11.10.2016 Шоу-бизнес
 4 777

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон оналарнинг фарзандларига бўлган меҳри ҳақида гапирди.

Сўнгги вақтларда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхоннинг “Отамдан ёдгорим онам” номли янги қўшиғи мухлислари орасида оммалашиб боряпти. Қўшиқ матни ва мусиқаси тез ёдда қолади. Унда фойдаланилган сўзлар эса ҳар бир тингловчининг қалбига етиб бориши билан аҳамиятли.
 
Бугун ота-оналарни мадҳ этаётган хонандага тўй ва тантаналарда айнан шу қўшиқ учун талаб кучайиб бормоқда. Ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига тўйда айнан шу қўшиқни куйлаётгани тасвирланган видеони жойлаштирган Сардор Раҳимхон унга қуйидагича изоҳ беради:
 
“Боланинг бегонаси бўлмаганидек, барча оналар ҳам ўз онамиздек юрагимиз тўрида. Ўзим ота бўлиб кўзим янада очилгани рост. Фарзандини шу кунга олиб келгунча оналаримиз қанча қурбонликларга боришини билганимизда эди...
 
Ким тақинчоқларини сотиб боласини контарктига тўлаган, ким отасиз фарзандларини катта қилган, ким уч сменада ухламай ишлаб, болаларини муҳтож қилмай ўстирган, ким яна мусофир бўлиб боласи учун ёш умрини машаққатда ўтказган... Буни ҳали узоқ давом эттириш мумкин. Эҳ, онажон! Бўлди, энди етар. Ўзингиз учун ҳам яшанг, жон онам, онажонгинам!” 

Теглар:Сардор Раҳимхон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Доно
16:50 11.10.2016

Молодец Санжар коилман )))) манам углимни елгиз котта килдим, тарбияладим худога шукур хозир узи хам фарзандли булиш арафасида )))) ман уйлиман у хам энди билади она булиш осон эмас эканлигини ....... айникса елгиз узи фарзандини отасиз вояга етказган оналарга....



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!