Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон энг ашаддий душмани ким эканини ижтимоий тармоқлар орқали маълум қилди.
“Ҳаётда энг ашаддий душманим билан олишиб келаман. Қачон унинг устидан ғолиб бўлсам, ҳаётда ҳам зафар қучаман. Бу душманимни сиз яхши танийсиз, у ҳаммамизда биринчи рақамли... Ўзим!”, деб ёзади Сардор Раҳимхон.
Хонанда бир вақтлар афоризмлар ёзишга қизиқиб қолган эди. Ҳатто, “Ўзимга аён” номли китоб ҳам чиқарган. Юқоридаги гаплар ҳам шу китобдан олинган ёки навбатдаги китобдан ўрин олажак мулоҳазалардир.