Психологлар бу маълумотларни вақти-вақти билан ўқиб туриш киши руҳиятига ижобий таъсир қилишини тасдиқлайди.
Биргина фалсафий хулоса унга улкан машҳурлик олиб келган. Айни вақтда эса, бундай фалсафий фикрлар сони 50 тани ташкил қилади. Бу фикрлар дунё бўйлаб кенг тарқалган.
“Qalampir.uz” сайти Регина Бреттнинг ҳаёти давомида ўрганганлари ва бошидан кечирган синовлари натижасида қилган хулосаларини эътиборингизга ҳавола этади.
- Ҳаёт – адолатсиз, шундай бўлса-да, жуда яхши.
- Агар шубҳалансанг, олдинга яна бир қадам ташла.
- Ҳаёт нафратга сарф этиш учун жуда қисқа.
- Агар ҳасталансанг, ишинг сен ҳақингда қайғурмайди. Буни дўстларинг ва ота-онанг қилишади. Бу муносабатларни асра.
- Ҳар ой кредит қарзларингни ўз вақтида тўла.
- Ҳар бир баҳсда ғолиб бўлишинг шарт эмас. Бирон фикрга қўшил ёки аксинча.
- Ким биландир йиғла. Бу ёлғизликда йиғлашдан кўра яхшироқ.
- Биринчи маошингни олишинг билан нафақа учун пул ажрат.
- Баъзида Аллоҳга жаҳл қилишинг мумкин. У тушунади.
- Агар гап шоколадга бориб тақалса, бош тортиш номақбул.
- Ўтмишинг келажагингни барбод қилмаслиги учун, у билан келишиб ол.
- Баъзида фарзандларинг олдида йиғлашинг мумкин.
- Ўз ҳаётингни бошқаники билан солиштирма. Улар аслида нималарни ҳис қилишини сен ҳатто, тасаввур ҳам қила олмайсан.
- Агар муносабатлар сирли бўлиши керак бўлса, сен унда иштирок этмаслигинг керак.
- Барчаси кўз очиб юмгунча ўзгариб кетиши мумкин. Аммо хавотирланма: Аллоҳ ҳеч қачон ўтказиб юбормайди.
- Чуқур нафас ол. Бу хаёлларингни тинчлантиради.
- Фойдали, чиройли, мароқли деб атаб бўлмайдиган барча нарсадан воз кеч.
- Сени ҳалок этмайдиган нарса кучли қилади.
- Бахтли болаликка эга бўлиш ҳеч қачон кечикмайди. Аммо иккинчи болалигинг ўзингга боғлиқ.
- Ҳаётда энг севган ишинг билан шуғулланиш вақти келганида, ундан воз кечма.
- Шам ёқ, энг яхши чойшабдан фойдалан. Ҳеч нарсани муҳим воқеа учун асрама. Ўша муҳим ҳолат – бугун.
- Ҳаммасини ортиқчаси билан тайёрла, кейин нима бўлса ҳам, аҳамиятсиз.
- Инсоннинг муҳим аъзоси – мия.
- Ҳозирнинг ўзида ноодатий бўл. Ёрқин қизил рангли кийимни кийиш учун кексаликни кутма.
- Ўз бахтинг учун сендан бошқа ҳеч ким масъул эмас.
- Исталган кулфат бошингга келганида ўзингга шундай савол бер: Бу 5 йилдан кейин аҳамиятли бўладими?
- Ҳаётингни ўзинг танла.
- Барчани ва барчасини кечир.
- Бошқалар сен ҳақингда нима ўйлаши сени ташвишга солмасин.
- Вақт деярли барчаси учун даво. Вақт учун вақт бер.
- Вазиятнинг яхши ёки ёмонлиги муҳим эмас – барчаси ўзгаради.
- Ўзингни жиддий қабул қил. Буни ўзга одам қилмайди.
- Мўжизага ишон.
- Аллоҳ сени Аллоҳ бўлгани учун севади, сен ниманидир қилганинг ёки қилмаганинг учун эмас.
- Ҳаётни ўрганишинг шарт эмас. Сен унда пайдо бўласан ва улгурганингча амалларни бажарасан.
- Ёш ўлгандан кўра, ҳақиқий маънода қариган афзал.
- Фарзандларингнинг фақатгина бир келажаги бор.
- Натижаси маънога эга бўлган ҳар иш муҳаббат билан боғлиқ.
- Ҳар куни сайр қилиш учун кўчага чиқ. Мўжизалар ҳамма жойда бўлиши мумкин.
- Агар биз ўз муаммоларимизни муштимизга олиб, уни бошқаларники билан солиштира олганимизда, ўзимизнинг муштимизни тезда қайтариб олган бўлар эдик.
- Ҳасад – вақтни беҳудага сарф этишдир. Сенда зарур бўлган барча нарса бор.
- Барча яхшиликлар сени олдинда кутиб турибди.
- Ўзингни қандай ҳис қилаётганинг муҳим эмас. ўрнингдан тур, отлан ва одамлар қаршисига чиқ.
- Ён беришни ўрган.
- Ҳаёт лентача билан ўралмаган бўлсада, аммо катта совға.
- Ёзувчи ёзади. Ёзувчи бўлмоқчи бўлсанг, сен ҳам ижод қил.
- Сўрамасанг, ҳеч нарсага эга бўла олмайсан.
- Ҳаёт ўзингга ачиниш учун жуда қисқа. Иш билан машғул бўл – яша.
- Диний оятлардан ўқи. У ерда инсоний туйғуларнинг барчаси мужассам.
- Бугунги кун билан яшасанг, барча қийинчиликларни енгишинг мумкин.
Албатта, сиз бу фикрларнинг барчасига қўшилмаслигингиз мумкин. Айримлари эса аксинча, қалбингиз тубидаги яширин гаплардир?! Нима бўлганда ҳам, хулоса ўзингиздан. Айтиш керакки, психологлар бу маълумотларни вақти-вақти билан ўқиб туриш киши руҳиятига ижобий таъсир қилишини айтишган.