...
МЕНЮ
ONLINE TV

Муваффақиятга эришишнинг “беш соат” қоидаси


13:40, 04.03.2017 Бу қизиқ
 4 257

“Беш соат” қоидасига Билл Гейтс, Опра Уинфри ва Марк Цукербергдек муваффақиятга эришган машҳурлар ҳам амал қилган.

Сиз кундан-кун қаттиқ ишласангиз ҳам барқарор ривожланишга эриша олмаяпсизми? Кўп инсонлар эгаллаб турган даражасидан юқорига ўсмаётганидан нолиб қолади, ҳар қанча интилса ҳам ўзгариш йўқдек.
 
Агар юқоридаги фикрлар сиз ҳақингизда бўлса, қуйида келтириладиган маслаҳатга қулоқ тутинг. “Беш соат” қоидасига Билл Гейтс, Опра Уинфри ва Марк Цукербергдек муваффақиятга эришган машҳурлар ҳам амал қилган.
 
Хўш, “беш соат” қоидаси нимани англатади? Бу ҳафта иш кунлари давомидаги ихтиёрингизда бўлган бир соатни муайян нарсани ўрганишга сарфлаш демак. Шундай қилиб, беш иш кунида бир соатдан белгиланган нарсаларни ўрганишга имконият топсак, “беш соат” қоидаси бизнинг тажрибада ҳам қўл келиши мумкин.
 
1. Китоб мутолааси – ҳар қайси муваффақиятга эришган инсонларнинг асосий бахт калити ҳисобланади. Бу ривожланишга эришишнинг энг самарали ва осон усули дегани. Аввалига, оддий тилда ёзилган ва қизиқарли воқеалардан ҳикоя қилувчи бадиий адабиётларни ўқиб, кейинчалик илмий, махсус билимларни берувчи китобларни мириқиб мутолаа қилиш даражасига етиб бориш лозим. Бунда, кунига 20 дақиқа китоб мутолааси билан шуғуллансангиз, китобнинг, деярли, 35 варағини ўқиб чиққан бўласиз. Ёдда сақлаш керак бўлган асосий мезон – вақт ўтказиш, кайфият учун эмас, ўрганиш ва ҳис қилиш учун китоб мутолаасига ўтириш сўралади.
 
2. Атрофдаги ҳодиса ва эгалланган билимни чархлаш керак. Энг осон усули эса китобдаги гаплар, эшитган ёки кўрган воқеангиз ҳақида бошқалар билан ўртоқлашинг, ўргатинг. Тарихий кишиларнинг кўпчилиги шахсий кундалик тутиб, унга барча фикр ва бошидан ўтказаётган воқеаларини ёзиб борган. Оқ қоғозга билган нарсаларингизни ёзиб бориш, келгусида унинг мустаҳкамланишига сабаб бўлади.
 
3. Янгиликлардан чўчиманг! Тажриба бу ўрганишнинг энг чиройли ва мантиқан тугал қисми ҳисобланади. Ҳаёлингизга оний келган назария қанчалик ғалати туйилмасин, уни бажариб кўришга интилиш лозим. Эсдан чиқарманг, барча янгиликлар, аввал, тушунарсиз ғоя эди. Тажриба йўли билангина уларга ҳаёт бахш этилди.
 
4. Иш ва ўз устингизда ишлаш амалиётини адаштириб юборманг. Янгиликларни ўрганмоқлик, ишни тўхтатиб қўйиш ҳисобидан амалга ошмайди, балки ундан ташқари вақтда бўлишини назарда тутади. Яна ҳам муҳим жиҳати шундаки, бир ишни маҳорат ила бажара олишингиз, доим ўсиб борадиган натижани бермайди. Шунинг учун, кишининг ўз устида ишлаши ҳамда меҳнат самарадорлиги ўртасида фарқ ва боғлиқликни аниқ тасаввур этиш керак.
 
5. Меҳнатнинг маҳсулдорлиги эмас, самарадорлиги муҳимдир. Одатдагидан кўпроқ вазифани бажариш ишчини маҳсулдорлигини ошириши мумкин, лекин ривожланишга олиб келувчи самарадорликни эмас. Шунинг учун фойда ва ривожланишни кўзлайдиган тадбирлар устида бош қотириш лозим. Оддийгина мисол: ҳисоботни батафсил ва рақамларга бой эмас, содда ҳамда тушунарли тайёрлаш ўқувчига ёқиб тушади, бу эса раҳбарият олдида сизнинг обрўйингизни ошириб туради.
 
Беш соат қоидасига амал қилсангиз, унинг натижасини айни бир муддатда қўлга киритмайсиз. Лекин вақт ўтиб ўз тенгдош, замондошларингиздан қанчалик ўзиб кета олганингизга иқрор бўласиз.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Психология Омад Муваффақият 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!