...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сьерра-Леонеда 706 карат, Арканзасда эса, 7,44 каратли олмослар топилди


18:11, 17.03.2017 Бу қизиқ
 2 930

Бир кунда топилган ҳар икки тош дунёнинг энг йирик 20 та олмослари қаторига киритилди.

Кеча, 16 март куни дунёнинг турли чеккасидаги икки шаҳарда, Сьерра-Леоне ва АҚШнинг Арканзас штатида йирик олмослар топилди.
 
Сьерра-Леоненинг Коно округида топилган ишлов берилмаган олмоснинг катталиги 706 карат бўлиб, уни протестант мазҳабидаги руҳоний Эммануэль Момох мамлакат шарқидаги Якаду қишлоғидан топиб олган. Бу ҳақда “Associated Press” агентлиги хабар қилган.
 
Маълумотларга кўра, олмос Сьерра-Леоне Президенти Эрнест Бай Коромага кўрсатилган.
 
Ушбу давлатда энг катта олмос 1972 йили топилган.
 
Иккинчи, 7,44 каратлик олмос эса, АҚШнинг Арканзас штатида 14 ёшли ўқувчи томонидан топиб олинди. Бу ҳақда “Belfasttelegraph” нашри хабар қилди.
 
Калел Лэнгфорд олмосни ота-онаси билан “Олмослар кратери” сайёҳлик паркига экскурсияга борган вақтида  топиб олган.
 
Маълумотларга кўра, бу паркка дунёнинг турли бурчакларидан ўз омадини синаб кўришни истаган кишилар келишади.
 
Гап шундаки, паркда олмослар жуда кўп. Фақат уларни излаб топиш керак, холос.
 
Шунингдек, парк маъмурияти томонидан топиб олинган олмосларни ўзи билан олиб кетишга ҳам рухсат берилади.
 
Калел топиб олган олмосини сотиш истагида эмас. У қимматбаҳо тошга “Супермен олмоси” деб, ном берди.
 
Топилган ҳар икки тош дунёнинг энг йирик 20 та олмослари рўйхатига киритилди. 
Умида Якубова

Теглар:Сьерра-Леоне Олмос 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!