...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Сьерра-Леонедаги сув тошқини


13:11, 16.08.2017 Олам
 2 193

Табиий офат сабаб 2 мингга яқин аҳоли бошпанасиз қолди.

Сьерра-Леоне пойтахти Фритаун шаҳрида юз берган сув тошқини ва ер кўчкисидан кейин 400 та жасад топилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда.
 
Шаҳар тиббий экспертиза раҳабарининг айтишича, қурбонлар сони 500 дан ҳам ошиши мумкин. маълумотларга кўра, юз минглаб одамлар бедарак йўқолган.
 
Бундан ташқари, табиий офат сабаб 2 мингга яқин аҳоли бошпанасиз қолди. Мазкур сув тошқини ва ер кўчкиси сўнгги 20 йил ичида кузатилган энг кучли табиий офат бўлди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Сув тошқини Сув кўчкиси Табиий офат Сьерра-Леоне 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!