...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото+видео: Франция жанубида 127 йилдаги энг кучли сув тошқини юз берди


15:22, 16.10.2018 Олам
 3 858

Табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб бориляпти.

Кеча, 15 октябрь куни Франция жанубида узоқ ва кучли ёмғир ёғиши натижасида сув тошқини юз берди. Табиий офатда ҳозиргача 13 киши ҳалок бўлган.
 
Мамлакат жанубида одамларни эвакуация қилиш ишлари олиб бориляпти. Пезан коммунасида минглаб одамлар кўчирилган. Шунингдек, Нарбон шаҳри яқинида ҳам эвакуация ишлари олиб борилган. Од департаментида таълим муассасалари ёпилган.












 
Табиий офат оқибатларини бартараф этиш ва қидирув-қутқарув ишларини камида саккизта вертолёт ва самолёт ёрдамида қутқарувчилар, жандармалар олиб боряпти.
 
Таъкидланишича, Од дарёсида сув сатҳи 1891 йилдан бери илк бор бу даражада кўтарилган. Йўлларнинг маълум қисми фойдаланиб бўлмайдиган ҳолга келган. 8 мингга яқин уйлар электрдан узилиб қолган.

















































Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Франция Табиий офат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!