Елизавета II нинг жони узилгач, атрофдагиларни хабардор қилиш учун “Лондон кўприги қулади” сўзлари код сифатида ишлатилади.
Хусусан, “The Guardian” нашрининг хабар беришича, саройда Елизавета II нинг ўлими қайд этилганда кўриладиган шошилинч тадбирлар режаси тузиб қўйилган.
Тахминий режа қуйидагилардан иборат:
- Қироличанинг сўнгги нафаси чоғида унинг ёнида оила аъзолари, шифокорлар бўлишади.
- Қироличанинг ўлими ҳақида биринчи бўлиб, унинг шахсий матбуот котиби Кристофер Гейдт бохабар қилинади. У айни хабарни Британия Маҳкамаси раҳбарига етказиши керак бўлади.
- Матбуот котибидан сўнг, расман қиролича раҳбарлик қилаётган 15 давлатга хабар юборилади.
- Унинг ўлимидан сўнг, тахтга шаҳзода Чарльз ўтиради.
- Елизавета II нинг жони узилгач, атрофдагиларни хабардор қилиш учун “Лондон кўприги қулади” сўзлари код сифатида ишлатилади.
- У Виндзор қасрининг мақбарасига дафн этилади.
Нашрда айтилишича, ўлим ҳолатига айни вақтда фақатгина Букингем саройи тайёргарлик кўрмоқда.
Маълумот учун, Елизавета Иккинчи 1926 йилнинг 21 апрелида дунёга келган. 1952 йилнинг 6 февралида, 25 ёшида тахтга ўтирган. Айни вақтда 90 ёшни қаршилаган қиролича Британия тахтида энг узоқ муддат ўтирган монарх саналади.