...
МЕНЮ
ONLINE TV

1,5 ёшли болакай устига қайноқ шўрва тўкилиб вафот этди


15:51, 11.10.2016 Олам
 4 922

Она болакайни ўзи даволашни истаб, шифохонага олиб бормаган. Ўз вақтида даволанмаган гўдак вафот этган.

Бошқирдистоннинг Кигинск туманида истиқомат қилувчи 1,5 ёшли болакай устига қайноқ овқат тўкилиб нобуд бўлди.
 
Туғилганига 1,5 йил бўлган болакай онасининг эътиборсизлиги туфайли вафот этди. Маълумотларга кўра, болакай электр плита устида кастрюлда қайнаб турган шўрвани олиш истагида унга қўлини чўзади бироқ бундай қилиш мумкин эмаслигини ҳали тушунмайдиган гўдакнинг устига қайноқ шўрва тўкилади ва унинг танаси бутунлай куйди.
 
Болакай зудлик билан шифохонага етказилганда у тирик қолиши мумкин эди. Бироқ онаси уни ўзи билган даво чораларини қўллаб, даволамоқчи бўлган ва фарзандини  шифохонага олиб бормаган.
 
Фалокат содир бўлган куннинг эртасига эса болакайнинг аҳволи оғирлашган. Болакай шифохонага ўз вақтида етказилмаганлиги сабабли шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олишмади.
 
Кигинск туман шифохонаси тиббиёт ходимларининг сўзларига кўра, болакайнинг бош, кўкрак қисми, қўл ва оёқлари жуда қаттиқ куйган.
 
Айни вақтда болакайнинг 36 ёшли онасига нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ишлари давом этмоқда. Аслида фалокат 5 сентябрь куни содир бўлган. Аммо ОАВга бу ҳақда бугун хабар берилди. 
Умида Якубова

Теглар:Бошқирдистон ОАВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!