...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рамзан Қодиров ўнинчи бор ота бўлди


15:39, 11.10.2016 Олам
 6 896

Рамзан Қодировнинг оиласидаги фарзандлар сони 12тага етди.10таси оилада туғилган, 2 нафари эса асраб олинган.

Кеча, 10 октябрь куни Чеченистон давлат раҳбари Рамзан Қодиров ўнинчи бор оталик бахтига муяссар бўлди. У ўғил фарзанди бўлган. Бу ҳақда республика парламенти спикери Магомед Даудов ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали хабар берган.
 
“Қадрли юртдошлар сизга қувончли хабарни етказмоқчимиз. Давлатимиз раҳбарининг оиласида ўғил фарзанд дунёга келди. Бу билан уларни табриклаймиз ва дунёга келган фарзанд отаси каби юртга содиқ бўлиб вояга етишини тилаймиз”, дейди Даудов.
 
Эндиликда Рамзан Қодировнинг фарзандлари сони 12тага етди. Уларнинг 10таси Қодировлар оиласида дунёга келган. 2та болани эса давлат раҳбари 2007 йили асраб олган.
 
Маълумот учун, Рамзан Қодироқ мактабдан бери таниш бўлган қишлоқдоши Айдамирова Медни Мусаевнага уйланган. 
Умида Якубова

Теглар:Рамзан Қодиров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!