Афғонистонда “Толибон” террорчилик гуруҳи ИШИДнинг аёл жангариларини зўрлаб ўлдирган эди.
Мазкур ҳодисага Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида шахсий муносабатини билдирди.
Қодировнинг фикрига кўра, Афғонистоннинг Журжон провинциясида ўлдирилган 3 нафар жангари аёллар тўғрисидаги маълумотлар асосланмаган ва ёлғон маълумот.
“Ушбу маълумотни Афғонистон армиясининг 209-корпуси номаълум маҳаллий манбанинг аноним манбасига таяниб тарқатган. Маҳаллий манба эса бу хабарни “Толибон”дан олган. Нима эмиш, зўрлаб ўлдирилганлар ўзбекистонлик ва чеченистонлик аёллар бўлган. Бори шу”, дея ёзган Рамзан Қодиров.
Шунингдек, Рамзан Қодиров чеченлар мавзусига чуқурроқ тўхталиб, аввалроқ Америка контингенти 7 мингдан ортиқ чечен жангчилари номаълум лагерда мавжудлиги ҳақида хабар бергани, аммо бу лагер ишғол қилиниб, қўлга олинган жангарилар Гуантанамо қамоқхонасига жўнатилганда, уларнинг орасида умуман чечен миллати вакили йўқлигини таъкидлаб ўтган.
Чеченистон раҳбари бу фикрлари билан мазкур ҳар икки ҳолат ҳам асосланмаган ва ёлғон маълумот эканлигини қайд этмоқда.