...
МЕНЮ
ONLINE TV

Владимир Путиннинг навбатдаги пиар рекламаси


13:24, 03.01.2016 Олам
 5 327

Давлат бошлиғи энди 2016 йил тақвимида. Кутиб олинг – Владимир Путин.

Владимир Путин фотокамералардан яширинмай юрадиган инсон эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Путиннинг от устидаги, балиқ ови пайтидаги, йўлбарс билан тушган суратлари анча вақт интернет фойдаланувчиларининг катта қизиқишини уйғотган эди. Энди шулар ва шунга ўхшаган суратларни 2016 йилнинг тақвимида кўриш имкониятига эгамиз.

Санкт-Петербургда таҳсил оладиган британиялик Жек Арпер (Jack Arper) исмли талаба яқинда шаҳардаги газета ва журнал тарқатиш шахобчасидан Путиннинг расмлари билан безатилган 2016 йил тақвимини сотиб олади. Мазкур тақвим талабанинг қўлидан The Daily Mail интернет нашрига келиб тушади. “Путиннинг тақвими” нашрнинг эътиборини жалб қилади. Бугунга келиб, мазкур тақвим халқаро интернет тармоғининг фаол муҳокама этилаётган мавзуларидан бирига айланди.




“Владимир Путин билан бутун бир йил” номли тақвим рус тилида чиқадиган “Юлдузлар ва маслаҳатлар” (“Звезды и Советы”) номли журнал томонидан чоп этилди. Ушбу тақвимда Путиннинг жисмоний кучли томонларини намойиш этиш билан бирга, унинг оддий инсон сифатидаги хусусиятларини, жумладан, уй ҳайвонларига бўлган муносабатини ҳам тасвирлашга ҳаракат қилинган. Масалан, давлат раҳбарининг кучукчани қучоқлаб тушган суратининг пастида “Бизни содиқ дўстларимиз билан илиқ ва дўстона муносабатлар боғлаб туради” деган сўзлар ёзиб қўйилган.





Январь ойини безаб турган расмда Путин Россия Федерацияси ҳарбий денгиз кучлари кийимида тасвирланган ва унда Президентнинг жанговар хусусиятларини намойиш қилишга ҳаракат қилинган.

Март ва апрель ойларининг марказий мавзулари – аёллар. Улардан бирида давлат бошлиғи янги очилган гулғунчанинг ҳидидан баҳраманд бўлаётган бўлса, бошқасида миллий кийимдаги рус қизи билан рақсга тушмоқда. Шунингдек, 2016 йил тақвимидан Путиннинг тулпор билан бирга тушган ва жисмоний бадантарбия билан шуғулланаётган суратлари ҳам ўрин олган.

Тақвимдаги суратларнинг аксарияти 2015 йилда бўлиб ўтган воқеалар билан боғлиқ. Путиннинг Сибир сувларидан ушланган улкан балиқ билан тушган суратигина 2013 йилга тегишли. 
Адиз Аҳмедов

Теглар:Владимир Путин 2016 йил календар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!