...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИИББ: ўқувчилар ёнида 23 та пичоқ, 1 та травматик пистолет, 4 та бита бўлган...


13:40, 13.10.2017 Жамият
 10 083

Жамоатчилик назорати субъектив сабабларга кўра фойда бермаётган экан, уни давлат органига топшириш керак.

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасида кеча, 12 октябрь куни ўтказилган брифингда касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ёнида бўлган ва текширув вақтида аниқланган қуйидаги хавфли буюмлар сони “хаёлимни қочирди”...
 
Сиз ҳам бу сонларга эътибор қилинг!
 
2017 йилнинг тўққиз ойи давомида Тошкент шаҳридаги таълим муассасаларида ўқувчилардан 23 та пичоқ, 1 травматик пистолет, 1 та болта, 1 та тахтали ва 3 дона металл биталар борлиги аниқланган.
 
Тошкент шаҳар ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси катта инспектори, капитан А.Очиловнинг расман маълум қилишича, 2017 йилнинг учта чораги давомида пойтахтдаги ўрта мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларда ўтказилган “давомат тадбирлари” давомида ўқувчи ўсмирлардан уларнинг ёнларида бўлган бир нечта “совуқ қуроллар” мавжудлиги аниқланган.
 
Сарлавҳада болта топилганини ёзмаганимнинг сабаби, тўғриси, ўзим ҳам ишонмадим. Аниқроғи, иккиландим... Одам хаёлига биринчи келадиган нарса — ёшлар шунчалик “ёвузлашиб” кетдими?
 
Уларнинг бундай хавфли қуролларни олиб юришига ҳимоя қилиш эҳтиёжи сабаб бўлдими ёки, аксинча, ҳужум қилиш эҳтиёжими?
 
Тасаввурнинг чегараси йўқ ва бу даҳшат...
 
Бошидан зарб еган Акмал, ўзаро муштлашув орқали жабрланган Жасурбек ва Исломбек, пичоқлашув иштирокчилар саналмиш Асадбек ва Раҳматилла ... содир бўлган аянчли воқеалар ёшларни маълум маънода ҳимояланишга мажбур бўлаётганини кўрсатади.
 
Бироқ жамият ҳимояси — ҳуқуқ-тартибот органлари назоратида-ку! Махсус хизмат ходимлар ҳам профилактика, ҳам жиноятчиларни тегишли тартибда жазолаш амалиётини бирдай олиб бориши қийин албатта.
 
Бу ерда жамоатчилик назоратининг АҲАМИЯТИ катта!
 
Азиз ҳамюртлар, нима, шунчалик БЕФАРҚЛИК ҒАФЛАТИДА қолдикми?
 
“Ҳужум қилиш” эҳтиёжи бор дейдиган бўлсак, улар таълим муассасасига ўқиш учун боради-ку. Болта ёки битани қаерига яширди экан?!
 
Тошкент юридик коллежида содир бўлган воқеадан уч кун олдин, 6 октябрь куни таълим муассасаларидаги давоматни назорат қилиш мақсадида ўтказилган текширувларда, учта пичоқ, болта ва бита аниқланган.
 
Агар ички ишлар органлари томонидан назорат йўлга қўйилмаганида октябрь “қонли ой” бўлиши эҳтимоли юқори бўлар эди...
 
Ушбу ҳолатларда ота-оналарнинг фарзандларига нисбатан лоқайд экани кўринмоқда.
 
Буни кеча, 12 октябрь куни Миробод судида Исломбекнинг отасига қарата “Жазо тайинланса, муддатни мен ўтаб чиқаман! Нега сиз куюнаверасиз?” дея ўдағайлаганида ва таълим муассасасига болтани кўтариб келишгача борган ёшлар аҳволидан англаш мумкин...
 
Кимдир хорижий киноларни, компьютер ўйинларини ёки оммавий маданиятни айблаши мумкин. Менинг фикримча, ҳаммасига айбдор ёшларни фойдали меҳнатга жалб қилинмагани, уларнинг бўш вақтлари кўплиги ва назоратсизлик “авж олаётгани”да деб биламан.
 
Таклиф учун, ота-оналар, таълим муассасаси раҳбарияти назоратни амалга ошира олмаётган экан бу ишни, энди ички ишлар идоралари ходимлари зиммасига юклаш керак. Улар ҳар бир коллеж ва мактабни ҳар куни назорат қилсин.
 
Буюк келажак қурмоқчи бўлган халққа соғлом авлод керак экан, уни назорат қилишни “беэътибор” ота-оналаларга, “бефарқ” жамоатчиликка эмас, қонун ихтиёрига, яъни давлат органларига ишониш керак!
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Тошкент шаҳар ИИББ Таълим жараёнидаги назорат Ёшлар муаммоси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар