Жабрланган қиз суд қароридан норози эканини ижтимоий тармоқларда билдирмоқда...
27 июль куни соат тахминан 10:30 ларда Сергели тумани ҳудудида жойлашган “Рихсивой” кафесида маст ҳолда фуқаро Людмила Петровна Миронованинг кўкрак қафаси чап тарафига ўткир тиғли жисм билан тан жароҳати етказгани айтилган эди.
Сергелида бўлиб ўтган қуролли олишув оқибатида бир қизнинг жароҳат олгани тасвирланган видеолавҳалар тарқатилди.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ушбу жиноят иши юзасидан маълумотларни маълум қилган эди. Ушбу жиноят иши акс этган видеолавҳалар кафе ичида ўрнатилган кузатув камераларидан олинган.
Лавҳада қизлар ҳазиллашиб кўчада ўзаро сув сепишган. Бошқа бир шерикларини сув сепаман деб савдо дўкони ичида бўлган нотаниш одамга сув сепадилар. Бундан ғазабланган эркак кўчада турган қизларни тепишга ҳаракат қилади. Бироқ қизлар ва бир нафар улар томонидаги эркак сув сепилган шахсга қарши қўл кўтаради.
Оқибатда сув сепилган шахс чўнтагидан пичоқ олиб қизнинг елкасига санчади. Ушбу ҳолатда қизнинг спиртли ичимлик таъсирида бўлгани аниқланади.
Ижтимоий тармоқларда жабрланган қиз, ўзига жароҳат етказган шахсга нисбатан чиқарилган қарорнинг адолатсиз эканини айтган.
Бироқ жабрланувчи ва унинг “шериклари” жамоат жойида ўзларини аҳлоқсиз равишда тутганликлари ҳақида “лом-мим” дейишмаган, аниқроғи бўлиб ўтган воқеа-ҳодисада уларнинг ҳам беозор кўринсада “куракда турмайдиган қилиқлари” борлигини тан олишмагани ҳайратланарли.
Маълумот учун, жиноят иши юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисмига асосан уч йил муддатга озодликни чеклаш жазоси қўлланилган эди.