...
МЕНЮ
ONLINE TV

Андижон шаҳрида “долларчи хонандалар” қўлга олинди


12:56, 13.10.2017 Жамият
 16 601

Солиқ ходимлари Андижонда “долларчи хонандалар”га қарши рейд ўтказди.

Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси Андижон шаҳри давлат солиқ инспекцияси томонидан ўтказилган рейдларда хонандалик хизмати учун фуқаролар Фурқатбек Қосимов 500 АҚШ доллари, Умидбек Зафаров 300 АҚШ доллари, Расулжон Мамажонов учун 200 АҚШ доллари олиб, нақд хорижий валюта муомаласига йўл қўйгани аниқланди.
 
Уларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомаси тузилгани хабар қилинди.
 
Маълумот учун, хонандалар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 180-моддаси, биринчи қисми, 8-бандига асосан концерт-томоша фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган шахслар фаолиятдан олинган даромадлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан тўлиқ озод қилинган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Валютада хизмат қилган хонандалар аниқланди Концерт-томоша фаолияти лицензияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар