Матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг ватандошлар билан “тўғридан-тўғри мулоқоти” чоғида жами 208 та мурожаат келиб тушган.
Матбуот анжумани бошланишига икки дақиқа қолганида ташкилотчилар ушбу матбуот анжумани брифинг шаклида ўтказилишини эълон килдилар. Яъни, мазкур анжуман савол-жавоблар шаклида эмас, маълум маълумотларни ОАВ вакилларига етказиш орқали бўлиб ўтиши билдирилган.
Ушбу брифинг Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси ва Давлат персонализация маркази билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси ТИВ томонидан ташкил этилгани алоҳида эътироф этилмоқда.
Унда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Абдураҳим Ходжаев, Давлат персонализация маркази вакили Нажмиддин Тўраходжаев, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи Улуғбек Ташходжаевлар иштирок этмоқда.
Айни пайтда давом этаётган мазкур брифингда ОАВ вакилларига етказилган айрим маълумотлар билан ўртоқлашамиз...
Матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг ватандошлар билан “тўғридан-тўғри мулоқоти” чоғида жами 208 та мурожаат келиб тушган.
Уларнинг 36 тасига мурожаат пайтида жавоб берилган. 53 та мурожаат эса тегишли ташкилотларга жўнатилган.
Бундан ташқари, 100 га яқин мурожаат ТИВнинг хориждаги элчихона ва консуллик идораларига юборилган.
Турли ташкилотлар иштирокида Идоралараро ишчи гуруҳи ташкил этилди. Уни тузишдан мақсад — фуқароларнинг консуллик ҳуқуқий масалалари бўйича мурожаатларини ўрганиб чиқиш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тиклашга қаратилган бўлиб, ўз вақтида объектив қарорлар қабул қилиш билан боғлиқ тизимли фаолиятни йўлга қўйишдан иборат.
Консуллик хизмати тўғрисидаги қонунга кўра, хорижда бўлган фуқароларга оғир шароитларда консуллик идоралари ёрдам беради.
Ушбу қонуннинг янги таҳрирдаги шакли Вазирлар Маҳкамасига киритилган.
Остонада янги элчихона биноси қурилиши бошланган. Олма-отадаги элчихона биносида Бош консуллик идораси очилади.
Интерактив консуллик хизматлари портали орқали 12 та хизмат тури кўрсатилмокда.
Фуқароликдан чиқиш билан боғлиқ мурожаатлар электрон шаклга ўтказилади.
Ўзбекистон томони хориждаги ваколатхоналарни кенгайтириш бўйича ишларни бошлаган. Биринчи босқичда МДҲ мамлакатларида консуллик идоралари очилиши бошланади. Россияда 3 та, Қозоғистонда 1 та консуллик идораси очилиши режалаштирилган.
Азиз мухлислар, брифинг шаклида давом этаётган мазкур матбуот анжуманида ёритилаётган масалалар ҳамда муаммолар ечими сизни қизиқтирса, саҳифаларимизни кузатиб боринг!