...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия хорижлик ишчиларга ажратилган квотани камайтирди


15:11, 08.12.2018 Олам
 3 899

РФ Ҳукумати 2019 йилда хорижий ишчилар учун квоталарни тасдиқлади.

Россия Федерацияси Бош вазири Дмитрий Медведев 2019 йилда Россия ҳудудида хорижликлар учун ажратилган иш ўринлари тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда Ҳукумат Матбуот хизмати хабар берган.

Ҳужжатга кўра, хорижий ишчи кучига бўлган талаб 2018 йилдаги билан солиштирганда 20 фоизга камаяди. 2019 йил учун хорижлик ишчиларга 144583 та ўрин ажратилган.

Таъкидланишича, бу 2018 йилдаги квотанинг 81 фоизига тенг бўлади.

Қабул қилинган қарор мутахассисликка эга ишчиларга талабгор бўлган иш берувчилар талабини қондиради ва йирик инвестициявий лойиҳаларга жалб қилинади. Масалан, Шарқий космодроми қурилиши ва “Сила Сибири” газ қувури каби лойиҳаларда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Хорижлик ишчилар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!