...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хорижда ишлайдиган фуқароларга ҳам иш стажи ёзилади


11:53, 06.07.2018 Жамият
 2 751

Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бериш тартиби бекор қилинади.

Аввалроқ, “Qalampir.uz” Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эди.
                 
Қарорда меҳнат шартномалари бўйича хорижда меҳнат қилишга кетаётган фуқароларга рухсатнома бериш ва иш стажи бўйича 2018 йил 1 августда кучга кирувчи қуйидаги ўзгаришлар белглаб қўйилди:
 
  • хусусий меҳнат шартномалари бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда ихтиёрий рўйхатдан ўтиш таомилини жорий этган ҳолда, хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бериш тартиби бекор қилинади;
 
хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқаролар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига энг кам иш хақининг тўрт ярим баравари миқдорида йиллик суғурта тўловларини ихтиёрий равишда тўлаш тартиби жорий этилади, бунда тўловлар амалга оширилган даврлар белгиланган тартибда меҳнат стажига қўшилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Иш стажи чет эл 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар