...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жисмоний шахслардан чет эл валютасини сотиб олишга доир низомга ўзгартиш киритилади


09:56, 05.12.2018 Жамият
 5 884

“Эмиссия-касса операциялари бўлими (бошқармаси)га” деган сўзлар “Нақд пул муомаласини ташкил этиш бошқармасига” деган сўзлар билан алмаштирилади.

Тижорат банкларига жисмоний шахслардан нақд чет эл валютасини сотиб олиш учун Марказий банк томонидан мадад пуллари бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида Марказий банк раисининг қарори Ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
 
Қарор билан Тижорат банкларига жисмоний шахслардан нақд чет эл валютасини сотиб олиш учун Марказий банк томонидан мадад пуллари бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар қуйидагича:
 
6-банднинг биринчи хатбошисидаги “Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 1518, 2005 йил 26 октябрь)” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 3003, 2018 йил 1 май)” деган сўзлар билан алмаштирилади.
 
8-банд “б” кичик бандининг иккинчи хатбошисидаги “Пул муомаласини тартибга солиш ва мониторинг бошқармаси бошлиғи, Эмиссия-касса амалиётлари бўлими (бошқармаси)” деган сўзлар “Нақд пул муомаласини ташкил этиш бошқармаси” деган сўзлар билан алмаштирилиши кўзда тутилган.
 
18-банднинг биринчи хатбошисидаги “Эмиссия-касса операциялари бўлими (бошқармаси)га” деган сўзлар “Нақд пул муомаласини ташкил этиш бошқармасига” деган сўзлар билан алмаштирилади.
 
24-банддаги “Пул муомаласини тартибга солиш ва мониторинг бошқармаси” деган сўзлар “Нақд пул муомаласини ташкил этиш бошқармаси” деган сўзлар билан алмаштирилади.
 
27-банднинг биринчи хатбошисидаги “Пул муомаласини тартибга солиш ва мониторинг бошқармаси” деган сўзлар “Нақд пул муомаласини ташкил этиш бошқармаси” деган сўзлар билан алмаштирилсин.
 

Теглар:Чет эл валютаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар