Хонанданинг волидаси оламдан ўтди.
“Ниҳол” мукофоти совриндори, хонанда Шароф Муқимов оиласида катта йўқотиш. Хонанданинг волидаси оламдан ўтди. Бу ҳақда шоир Муҳаммад Исмоил Facebook.com ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасида хабар берди.
“Истеъдодли хонанда, дилкаш инсон Шарофжон Муқимов оиласида катта йўқотиш – Шарофжон волидаи муҳтарамаларидан айрилиб қолдилар”, – деб ёзади шоир.
Яқиндагина хонанда Instagram’даги шахсий саҳифасига волидаси билан тушган суратни жойлаштириб, уни даволатгани Ҳиндистоннинг Деҳлига шаҳрига олиб кетаётганини маълум қилган эди.
Таҳририятимиз жамоаси номидан хонанда Шароф Муқимовнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.