
Бир ой аввал, Шароф ва Севинч оилаларига дарз кетганни маълум қилишган эди.
Авваллига, Шароф Муқимов қизи ва турмуш ўртоғи билан табассум қилиб тушган суратини Instagram’даги саҳифасига жойлаштирди. Кўпчилик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу суратни Шароф ва Севинчнинг ярашганига далил сифатида қабул қилишди.
Бироз аввал, ижтимоий тармоқларни тарк этганини маълум қилган Севинч Мўминова ҳам яна Instagram’га қайтди. У ҳам қизи билан тушган суратини тармоққа жойлаштирди. Мазкур суратда Шарофнинг юзи кўринмаган, фақатгина елкаси суратда акс этган, холос. Аммо мухлислар Севинчнинг қизи ёнида ўтирган йигит Шароф эканини дарров пайқашди.