Хонанданинг маълум қилишича, “Ўзбекконцерт”давлат муассасаси ходимлари бугун якшанба бўлишига қарамай ишламоқда.
Бугун, 3 декабрь куни “Ниҳол” мукофоти совриндори Шароф Муқимов ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали “Ўзбекконцерт” давлат муассасасидан яна лицензия олганини маълум қилди.
“Бугун кайфият кўтарилди. “Ўзбекконцерт”давлат муассасаси, Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида концерт-томоша, телевидение эфирларида кўриниш имконияти ва халқимизнинг энг яхши кунларида хизмат қилишимиз учун 1 йиллик - 2018 йил сўнггига қадар лицензия билан мени сийлашди”, деб ёзади Шароф Муқимов.
Хонанданинг маълум қилишича, “Ўзбекконцерт”давлат муассасаси ходимлари бугун якшанба бўлишига қараай ишламоқда.
Маълумот учун, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси жорий йилнинг 30 ноябридан хонанда Хадича Қурбонованинг лицензиясини бекор қилган эди.