...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лицензиясиз кира қилманг, акс ҳолда миллионлардан айриласиз


12:10, 08.08.2018 Жамият
 10 080

Жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан алоҳида жарима нарҳлари белгиланди.

Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш энди фуқароларга қимматга тушади.
 
Жумладан, жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан алоҳида жарима нарҳлари белгиланган. Жарима нарҳлари энг кам ойлик иш ҳақи мидоридан келиб чиқиб белгиланган бўлиб, бугунги кунда 184300 сўмни ташкил этади.
 
Демак:
жисмоний шахслар учун энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан юз бараваригача (энг кам жарима миқдори уч миллион 686 минг сўмни ташкил этади) миқдорда жаримага тортилади;
 
юридик шахслар энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз эллик бараваригача (энг кам жарима миқдори тўққиз миллион 215 минг сўмни ташкил этади) миқдорда жаримага тортилади.
Санжар Жўра

Теглар:Лицензиясиз кира йўловчи жарима 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар