...
МЕНЮ
ONLINE TV

Испания қирувчи самолёти Собиқ Иттифоқ мамлакатига ракета ташлади


11:59, 08.08.2018 Олам
 7 191

Ракетада 5-10 килограмм портловчи модда мавжуд.

Кеча, 7 август куни Испания Қуролли кучларининг Эстониядаги НАТО миссияси таркибига кирувчи Eurofighter Typhoon қирувчи самолёти адашиб, мамлакатга ҳарбий ракета ташлади.
 
Эстония ҳукумати берган маълумотга кўра, 7 август куни маҳаллий вақт билан соат 15:44 да самолёт Отепя шаҳри атрофида AIM-120 AMRAAM ракетасини ташлаб юборган.
 
Ракетанинг ўз-ўзини йўқ қилиш тизими ёқилган бўлса ҳам AMRAAM ҳавода портламаган. Ракета Тарту шаҳридан 40 километр шимолга тушган деб тахмин қилиняпти.
 
AMRAAM ҳозирча топилмаган. Эстония Мудофаа кучлари қидирув ишларини бошлаган ва уни топиб олган одамлардан ракетага яқинлашмаслик, унга тегинмасликни сўраган.
 
Эстония Қуролли кучлари қўмондони Рииво Валгенинг сўзларига кўра, ракетада 5-10 килограмм портловчи модда мавжуд. 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Эстония ракета AMRAAM 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!