...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистонда ракета ҳалокатга учради


16:13, 11.10.2018 Олам
 8 390

Ракета Бойқўнғир космодромидан ҳавога кўтарилган.

Бугун, 11 октябрь куни Бойқўнғир космодромидан учган “Союз” ракетаси мотори штатдан ташқари ўчиб қолди. Натижада Халқаро космик станциясининг янги экипажи Қозоғистон ҳудудига фавқулодда қўнишга мажбур бўлди.
 
“Иккинчи босқичдаги мотор авариявий тарзда ўчиб қолган. Экипаж аъзолари тирик ва Қозоғистон ҳудудига фавқулодда қўнди”, дейилади хабарда.
 
Экипаж аъзолари билан алоқа мавжуд. Қутқарувчилар ҳалокат жойига йўл олган. Унинг таркибига тўртта Ми-8 вертолёти ва қутқарув гуруҳи учун Ан-12 самолёти киритилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ракета-ташувчи Космодром Бойқўнғир 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!