“Роскосмос” агентлиги “Союз-ФГ” ракетаси фалокатига нима сабаб бўлганини маълум қилди.
“Роскосмос” агентлиги “Союз-ФГ” ракетаси фалокатига нима сабаб бўлганини маълум қилди. Аварияга ташувчи ракетанинг биринчи ва иккинчи қисмларини ажралишидан огоҳлантирувчи датчикларнинг белгиланмаган вақтда ишлаб кетиши сабаб бўлган.
Натижада биринчи қисмнинг ён томонидаги блоклардан бири иккинчи қисмнинг ёнилғи бакига урилган ва портлаш юз берган.
Эслатиб ўтамиз, ҳалокат натижасида ракета ташувчи Халқаро космик станцияси аъзолари бўлган “Союз МС-10” кемасини орбитага олиб чиқа олмаганди. Аммо россиялик Алексей Овчинин ва америкалик Ник Хейг эсон омон ерга қўниб олгандилар.