...
МЕНЮ
ONLINE TV

Facebook фойдаланувчиси Чилонзор тумани ИИБ ходимларига туҳмат қилди


16:19, 31.10.2018 Жамият
 7 804

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси мазкур иддаога нисбатан қарши мурожаат билан чиқди.

Facebook ижтимоий тармоғининг фойдаланувчиларидан бири Светлана Чумак ўз саҳифасида танишининг кекса ёшдаги қариндошларига нисбатан босқинчилик ҳаракати юз бергани ҳақида хабар бериб, ички ишлар органлари ходимларининг хизматларидан норозилик билдирган эди. Хусусан, унинг таъкидлашича,  воқеа жойига етиб келган ходимлар 7 соат ўтириб,  ҳеч қандай чора кўрмасдан раҳбариятга мурожаат қилишни тавсия қилиб кетишган.
 
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси мазкур иддаога нисбатан қарши мурожаат билан чиқди. Унда шундай дейилади:
 
“Ушбу маълумот ҳақиқатга мос келмади.  82 ёшли Андрей П.  ва 80 ёшли Людмила П.га нотаниш кимса томонидан тан жароҳатлари етказилгани тўғрисидаги хабар Чилонзор тумани ИИО ФМБга 28 октябрь куни тахминан соат 15:00 да жабрланувчилар мурожаат қилган шифохонадан келиб тушди. Бошланғич сўровдан маълум бўлишича, тан жароҳатлари қарияларга уларнинг уйларига эшик очиқлигидан фойдаланиб кириб олган нотаниш кимса томонидан етказилган. И-24 кварталида жойлашган хонадонга терговчи, жиноят қидирув ходимлари, эксперт-криминалист, инспектор-кинолог ва хизмат ити, ҳудудий профилактика инспектори ҳамда 3-сон ички ишлар бўлими раҳбари ва Чилонзор тумани ИИО ФМБ жиноят қидирув бошлиғидан ташкил топган тезкор-тергов гуруҳи етиб келишди.
 
Хонадон кўрикдан ўтказилиб, бармоқ излари олинди ва яқин жойлашган дорихона ва дўконларнинг камералари ёзиб олган тасвирлари кўздан кечирилиб, қўшнилар билан суҳбат ўтказилди. Бу ишларнинг ҳаммаси ҳақиқатан ҳам кўп вақт талаб қилди, шундай экан,  Facebook’даги ички ишлар ходимларининг ҳаракатсизлиги ҳақидаги хабарни асоссиз деб ҳисоблаймиз. Шунингдек, 3-сон ички ишлар бўлими ва Чилонзор тумани ИИО ФМБ раҳбарияти воқеа жойида бўлганлари сабаб, раҳбариятга мурожаат қилиш ҳақидаги “тавсия”ни ҳам асоси йўқ.


 
Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида ИИББ ходимлари жабрланувчиларнинг невараси бўлган 23 ёшли Валерия М.  билан боғланишмоқда”.
 
Маълум қилинишча, пенсионерларга тан жароҳатлари етказилгани факти асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми (“Қасддан баданга енгил шикаст етказиш”) бўйича жиноий иш қўзғатилган. Жабрланувчиларга етказилган тан жароҳатларининг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертиза тайинланган. Экспертиза натижасидан келиб чиқиб ҳуқуқбузар ҳаракатларига қўшимча ҳуқуқий баҳо берилади.  Гумонланувчининг шахсини аниқлаш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Теглар:Чилонзор тумани ИИБ Тошкент шаҳар ИИББ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар