Ислом Республикаси синовни Форс кўрфазида амалга оширган.
“Фотиҳ-110” ракетаси ИИПК базасидан учирилган ва кўрфаз бўйлаб 160 километр учгач, Эрон ҳудудидаги чўл полигонига тушган. Бу ҳақда “Vesti” хабар бермоқда.
Маълумот учун, агар АҚШ санкция сиёсатини давом эттирса, ИИПК Форс кўрфазини нефть транспортировкаси учун беркитиб қўйиш билан таҳдид қилган. Эрон Ҳарбий денгиз кучлари қўмондони Ҳусайн Хонзоди кўрфазнинг очиқ туришида Ислом Республикасининг манфаатлари асосий омил эканини қайд этиб ўтган.