...
МЕНЮ
ONLINE TV

Украина ҳарбий парадда янги ракеталар мажмуасини намойиш этади


14:18, 16.08.2018 Жамият
 2 431

24 август Украина мустақиллик куни ҳисобланади.

Украина мустақиллиги куни Киевда бўлиб ўтадиган ҳарбий парадда янги ракеталар мажмуаси намойиш этилади. Бу ҳақда “Южмаша” ходими Алексей Василенко “Facebook” даги саҳифасида ёзиб қолдирган.

“Defense Express” ахборот-консалтинг компанияси директори Сергей Згурецнинг маълум қилишича, ҳарбий парад вақтида “Сапсан” ракета мажмуаси, янги ҳарбий техникалар намойиш этилади.  Шунингдек, Сергей Згурец мамлакат мудофаа тизимини мустаҳкамлаш мақсадида “Гром” ракета мажмуаси устида тадқиқотлар олиб борилаётганлиги ҳамда яқин йилларда ишлаб чиқариш бошланиши ҳақида маълум қилган.

Маълумот ўрнида, Украина ва Россия ўртасидаги муносабатлар ҳозирда таранг аҳволга келган. Расмий Киев Азов денгизидаги ҳудудларини миналаштириш ва Қримни қайтариб олиш бўйича ҳаракат қилмоқда.
 
24 август Украина мустақиллик куни ҳисобланади.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Украинада сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий вазият ҳарбийлар орасида ҳам норозиликларга сабаб бўлаётганлиги ҳамда ҳарбийлар ёппасига хизматдан бўшатилаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Санжар Жўра

Теглар:“Сапсан” ва “Гром” ракеталар мажмуаси Украина 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар